Жаҳон

Нью-Йоркда урушга қарши норозилик намойишлари авж олди

Минглаб америкаликлар Эронга қарши ҳужумларга эътироз билдирмоқда.

Нью-Йоркда урушга қарши норозилик намойишлари авж олди

 

АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига уюштирган ҳаво ҳужумидан сўнг, Нью-Йорк шаҳрида минглаб одамлар урушга қарши норозилик намойишларига чиқди. Фуқаролик жамияти вакиллари Яқин Шарқда кескинлик кучаяётганидан хавотир билдирмоқда.

 

Хабарларга кўра, норозилик ҳаракатларининг эпицентри Манхеттеннинг марказий қисми — Таймс майдонида жойлашган. Ушбу майдон АҚШ маданиятининг тимсоли сифатида кенг танилган. Намойишлар нафақат Нью-Йоркда, балки АҚШнинг бошқа кўплаб йирик шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Улар президент Доналд Трамп маъмуриятининг ташқи сиёсатидан норозилик сифатида ўтказилган.

 

Телеканаллар тарқатган кадрларда юзлаб намойишчилар “Эрон урушини тўхтатинг” ва “Трамп — уруш жиноятчиси” каби шиорлар ёзилган плакатлар билан кўринади. Намойишчиларнинг аксарияти кенг кўламли ҳарбий можарога олиб келувчи эҳтимолий оқибатлардан хавотирда.

 

Эслатиб ўтамиз, 22 июнга ўтар кечаси АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги учта ядро объектига қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилган эди. АҚШ ҳаво кучлари Б-2 Спирит бомбардимончилари орқали ер остида жойлашган Фордо уранни бойитиш марказига махсус бункерга қарши бомбалар билан зарба берди. Шу билан бирга, Америка сувости кемаларидан Исфаҳон ва Натанздаги объектларга Томаҳавк қанотли ракеталари отилди.

 

Трамп операцияни “тўлиқ муваффақият” деб атаб, асосий ядро иншоотлари “бутунлай йўқ қилинди” дея даъво қилди. Бироқ, Эрон расмиийлари бу баёнотни инкор этиб, Фордодаги завод фақат қисман зарар кўрганини ва фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"