Жаҳон

Россия АҚШнинг Эрон бўйича ҳужумларини кескин қоралади

АҚШ ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун ҳар қандай жиноятга тайёр.

Россия АҚШнинг Эрон бўйича ҳужумларини кескин қоралади

 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШни “ўзининг глобал ҳукмронлигини сақлаб қолиш” мақсадида “ҳар қандай жиноятларга” тайёрликда айблади. Бу ҳақда у Эроннинг сўрови билан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида баён қилди.

 

Ўтган ўн кун ичида Халқаро атом энергияси агентлиги (MAGATE) бош директори Рафаэл Гросси Эрон ядровий инфратузилмасига берилган зарбалар бутун минтақа ва ҳатто глобал миқёсда олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шунга қарамай, Вашингтонни на радиацион оқибатлар, на минглаб тинч аҳоли ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қизиқтирмоқда, — деди Василий Небензя.

 

АҚШ ўзининг глобал ғоявий ва сиёсий устунлигини сақлаб қолиш учун халқаро ҳуқуқни бузиб, исталган жиноятга қўл уришга тайёр эканлигини яна бир бор исботлади, — дея қўшимча қилди у ва Россия бу ҳужумларни “энг қатъий тарзда” қоралашини таъкидлади.

 

22 июнга ўтар кечаси АҚШ ҳаво кучлари Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳон шаҳарларидаги ядро объектларига кенг кўламли зарбалар берди. MAGATE зарбалар оқибатида радиация чиқиши қайд этилмаганини маълум қилди. Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШнинг бу ҳужумларига албатта жавоб бўлиши кераклигини айтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия АҚШнинг Эрон бўйича ҳужумларини кескин қоралади | Zamon.uz