Жаҳон

Россияда хорижликлар учун ижтимоий суғурта тизими қайта кўриб чиқилмоқда

Россия чет эллик ишчиларнинг суғурта нафақасига кириш шартларини ўзгартирмоқчи.

Россияда хорижликлар учун ижтимоий суғурта тизими қайта кўриб чиқилмоқда

 

Россия Давлат Думасида кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, Россияда меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари фақатгина олти ойлик суғурта стажига эга бўлсаларгина касаллик таътили учун тўлов олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Бу ҳақда Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги қонунчилик барча чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ижтимоий суғурта тизимида қатнашишини назарда тутади. Шу билан бирга, вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга шахслар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) аъзоси бўлган давлатларнинг фуқаролари Россия фуқаролари билан тенг шартларда ижтимоий кафолатлардан фойдаланмоқда. Бу эса, ижтимоий фонд бюджетига ортиқча босим юклаётгани таъкидланди.

 

Янги қонун лойиҳаси ушбу тизимни оптималлаштириш, молиявий барқарорликни сақлашга қаратилган. Лойиҳага кўра, суғурта мукофотлари касаллик ҳодисаси юз беришидан камида олти ой олдин тўланган бўлиши шарт этиб белгиланмоқда.

 

Бироқ, оналик нафақаси учун энг кам йиллик суғурта стажи талаб этилиши ҳали ҳам сақлаб қолинади. Беларус фуқаролари ва бошқа мамлакатларнинг юқори малакали мутахассислари бу чекловлардан мустасно этилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.