Суриядаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум уюштирилди
Америка базасини ким ўққа тутгани аниқланмаган.

Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Хасека вилоятидаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Ҳужум тафсилотлари, хусусан, зарба берган томон ёки гуруҳ номи ҳозирча аниқланмаган. Шунингдек, воқеа натижасида талафотлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳам расмий маълумотлар берилмади.
Маълумки, Хасека ҳудуди АҚШ ҳарбийларининг Сурия шимолий-шарқида жойлашган асосий таянч нуқталаридан бири ҳисобланади. Минтақада фаолият юритаётган турли гуруҳлар орасидаги қарама-қаршиликлар фонида АҚШ ҳарбий объектларига қарши ҳужумлар сўнгги вақтларда тез-тез кузатилмоқда.







