Жаҳон

Афғонистонда эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари чекланмоқда

Толибон ҳукуматининг сиёсати халқаро мажбуриятлардан узоқлаштирмоқда.

Афғонистонда эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари чекланмоқда

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси раҳбари Роза Отунбаева БМТ Хавфсизлик Кенгаши брифингида Афғонистондаги вазият юзасидан баёнот берди.

 

Отунбаева фикрига кўра, Афғонистондаги амалдаги ҳукумат нисбатан барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаган, иқтисодий фаолликни тиклашга ҳисса қўшган, хорижий инвестицияларни рағбатлантирган ва дипломатик алоқаларни кенгайтирган. Шу билан бирга, мамлакатда инсон ҳуқуқларини чекловчи сиёсат давом этмоқда.

 

Отунбаева таъкидлаганидек, ҳукуматнинг "фазилатни тарқатиш ва ёмонликнинг олдини олиш" қонуни:

  • аёллар ва эркакларнинг асосий ҳуқуқларини чекламоқда;
  • аёллар бошчилигидаги бизнеслар, гуманитар ташкилотлар ва ОАВ фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда;
  • Афғонистоннинг халқаро мажбуриятлардан узоқлашишига олиб келмоқда.

 

У шунингдек аёлларнинг кундалик ҳаётдаги чекловлар остида яшаётгани ҳақида ҳам огоҳлантирди: “Уларнинг кураши катта норозиликларда эмас, балки барқарорликка тинч йўл билан интилишда давом этмоқда”.

 

Дипломатнинг айтишича, БМТ ходимлари маҳаллий террор таҳдидларига дуч келмоқда. Май ойида бир неча маҳаллий ходим қотиллик таҳдидлари олган ва улар вақтинча эвакуация қилинган. Расмийлар бу ҳодисаларга жавобгар эмасликларини билдирган бўлсада, қуролланган гуруҳларнинг жазосиз ҳаракати хавотир уйғотмоқда.

 

Отунбаева Афғонистонда сўнгги вақтларда ИШИД-К ҳужумларида секинлашув кузатилганини айтди. Бироқ минтақа давлатлари ИШИД ва бошқа хорижий жангари гуруҳларнинг мавжудлигидан ҳали ҳам хавотирда.

 

Шунингдек Афғонистонда гуманитар ёрдам учун ажратилган маблағлар етарли эмас. 2025 йилга мўлжалланган ёрдам режасидан ҳозиргача атиги 19 фоиз молиялаштирилган. Шу сабабли БМТ миссияси миналардан тозалаш ва бошқа зарур фаолиятларни тўлиқ амалга ошира олмаяпти.

custom img

БАА Эронни ADNOC танкерига Ҳормуз бўғозида ракета билан зарба беришда айблади

Ҳужум ортидан Форс кўрфази давлатлари Эронни қоралаб, бўғозни халқаро кемалар қатнови учун очиқ сақлашга чақирди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда

Теҳрон ва Оман бўғоз орқали вақтинчалик кемалар қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

custom img

Лионел Мессининг отаси вафот этди

Хорхе Месси Лионел Мессининг футболчилик фаолияти давомида унинг вакили ва агенти сифатида ҳам фаолият юритган.

custom img

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

custom img

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин

41 ёшлик Абдул Эл-Саед Мичиганда Сенат учун праймеризда ғалаба қозонди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишувга тайёр эди — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШ билан барбод бўлган келишув тафсилотларини илк бор ошкор қилди.

custom img

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

custom img

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

Разведка ҳисоботида Россиянинг бундай ҳаракати куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"