Жаҳон

Боласи мактабга бормаган мигрант оилаларни Россия депортация қилмоқчи

Давлат Думаси депутати мактабга мунтазам қатнамайдиган мигрант болалар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан қатъий чоралар кўришни таклиф қилди.

Боласи мактабга бормаган мигрант оилаларни Россия депортация қилмоқчи

Россия Давлат Думаси депутати Сардана Авксентьева мактабга мунтазам қатнамайдиган мигрант болалар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан қатъий чоралар кўришни таклиф қилди. Депутат бу борадаги ташаббусини Ички ишлар вазирлигига тақдим этган.

 

Авксентьеванинг таъкидлашича, Россиянинг йирик шаҳарларида мигрант болаларнинг мактаб таълимидан четда қолиши жиддий муаммога айланган. Унинг сўзларига кўра, мавжуд статистикага биноан, чет эллик оилалар фарзандларининг қарийб 50 фоизи таълим тизимидан ташқарида қолмоқда.

 

“Москвада 80 мингдан ортиқ мигрант бола бор. Шундан атиги 25 минг нафари мактабларда ўқийди. Бу эса тизимли муаммо мавжудлигини очиқ кўрсатади”, — дейилади депутатнинг расмий мурожаатида.

 

Ушбу вазият Россия жамиятига интеграция жараёнларини мураккаблаштираётгани, ёпиқ этник гуруҳларнинг шаклланиши ва ноқонуний фаолият хавфини ошираётгани таъкидланди.

 

Ташаббусга кўра, Марказий Осиё давлатларидан келган мигрант болалар рус мактабларига мажбурий равишда қатнаши керак бўлади. Агар бу талаб доимий равишда бузилса, фақат болани эмас, балки унинг ота-онасини ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф этилмоқда.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"