Жаҳон

MSNBC ва CNN телеканаллари “ахлат” — Трамп

АҚШ президенти 12 кунлик уруш якунида ОАВ ва Эрон ҳақида кескин баёнот билан чиқди.

MSNBC ва CNN телеканаллари “ахлат” — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида MSNBC ва CNN’ни кескин танқид қилди. У мазкур телеканалларни “ахлат” деб атар экан, уларни сохта янгиликлар тарқатишда айблади.

 

Трампнинг таъкидлашича, ушбу оммавий ахборот воситалари унинг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Эрон ядровий объектларига берилган зарбалар натижасида “барча иншоотлар бутунлай вайрон қилинди” деган баёнотини шубҳа остига қўйган.

 

“Эрон ҳеч қачон ядровий дастурини тикламайди. Мутлақо. Ҳаммаси вайрон бўлди. Б-2 учувчилари ўз миссиясини аъло даражада бажарди”, — деди Трамп.

 

У, шунингдек, танқидий саволлар берган журналистларни, зарба берган ҳарбийлардан узр сўрашга чақирди.

 

Маълумот учун, 22 июнга ўтар кечаси Трамп АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг учта ядровий объектига ҳужум қилганини билдирган эди. Унга кўра, бу иншоотлар уранни бойитиш бўйича Эроннинг асосий марказлари бўлган.

 

Орадан икки кун ўтиб, Трамп Эрон ва Исроил ўзаро ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини маълум қилди. У 12 кунлик уруш тугаганини олқишлаб, “бу келишув катта муваффақият” эканини таъкидлади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.