Жаҳон

Исроил энди Ливанга ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди.

Исроил энди Ливанга ҳужум қилди

Сешанба куни Ливан жанубидаги Кфар Дажжал шаҳарчасида юз берган дрон ҳужумида камида уч киши ҳалок бўлди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳужум натижасида автомобиль нишонга олинган, қурбонлар орасида Ҳизбуллоҳ билан молиявий алоқадорликда гумон қилинган эркак ва унинг икки ўғли бор.

 

Бу ҳодиса душанба куни Исроил томонидан Литани дарёсининг шимолидаги бир нечта шаҳарларга уюштирилган авиазарбалар ортидан рўй берди. Исроил ҳарбийлари бу ҳужумлар Ҳизбуллоҳга тегишли ракета учириш нуқталари ва қурол омборларига қарши қаратилганини билдирди. Аммо сешанбадаги дрон ҳужуми юзасидан изоҳ бермади.

 

Ҳизбуллоҳ ўтган ой тузилган сулҳ шартларига биноан Литани дарёсининг жанубий қисмларидан кучларини олиб чиққан. Бироқ Исроил ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. Айни пайтда Ҳизбуллоҳ расмийлари Эронни қўллаб-қувватлаш ниятида эмасликларини айтмоқда. “Эрон ўзини ўзи ҳимоя қила олади”, – деган эди Ҳизбуллоҳ расмийси ўтган ҳафтада.

 

Ливан бош вазири Наваф Салам эса Доҳада Қатарнинг бош вазири билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида Исроилнинг сулҳни бузаётганини кескин қоралади. “Ливан ҳудуди бўйлаб давлат ҳокимиятини тиклаш устида ишлаяпмиз. Мамлакат барқарорлиги учун Исроилнинг тўлиқ чиқиб кетиши зарур, айниқса ҳали ҳам эгаллаб турган беш ҳудуддан”, – деди у.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Исроил энди Ливанга ҳужум қилди | Zamon.uz