Жаҳон

Исроил ва Эрон можароси тез орада қайта бошланиши мумкин

Трамп можаронинг яна қайтишини истисно этмади.

Исроил ва Эрон можароси тез орада қайта бошланиши мумкин

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп Гаагадаги НАТО саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Исроил ҳамда Эрон ўртасидаги зиддиятнинг тез орада қайта бошланиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда Oxu.Az TASS агентлигига таяниб хабар берди.

 

Трамп сўзларига кўра: “Улар жуда қаттиқ курашдилар. Ҳар икки давлат зиддиятдан чарчаган ва ҳозирда жанговар ҳаракатларни давом эттиришга қизиқиш билдирмаяпти. Томонлар курашни вақтинча тўхтатиб, вазиятни юмшатишга интилмоқда. Аммо, бу яна бошланиши мумкинми? Менимча, ҳа. Тез орада бошланиши мумкин”.

 

Бироқ, аввалроқ Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганига ишонмаслигини ҳам билдирган: “Бу 12 кунлик уруш эди, тугади, деб ўйлаймиз. Улар яна бир-бирига ҳужум қилмайди, деб ўйламайман”.

 

Эслатиб ўтамиз, Исроил 13 июнь кечаси Эронга қарши операция бошлади, эртаси куни Эрон жавоб зарбаларини берди. АҚШ 22 июнь куни Эроннинг учта ядровий иншоотини нишонга олди. 23 июнь куни Эрон Қатардаги Ал‑Удейд авиабазасига ракета ҳужуми уюштирди ва 24 июнь куни Трамп томонлар можарони тўхтатишга рози бўлганини эълон қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил ва Эрон можароси тез орада қайта бошланиши мумкин | Zamon.uz