Жаҳон

Трамп Нобел тинчлик мукофотига номзод бўлди

АҚШ президенти Эрон-Исроил қуролли можароси тўхтатилишида “фавқулодда ва тарихий роль” ўйнагани эътироф этилмоқда.

Трамп Нобел тинчлик мукофотига номзод бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил 24 июнь куни Эрон ва Исроил ўртасидаги қуролли можаронинг якунланишига эришгани учун расман Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди.

 

Номзодликни АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Бадди Картер илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, Трамп минтақада урушнинг тўхтатилишида "фавқулодда ва тарихий роль" ўйнаган ҳамда минглаб, эҳтимол миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

 

Картер Трампнинг Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига тўсқинлик қилган “жасоратли ва қатъий чораларини” алоҳида таъкидлаб, бу ҳаракатлар Нобел мукофотининг асосий мақсадларига — тинчликни тарғиб қилиш, урушларнинг олдини олиш ва халқаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга мос келишини қайд этди.

 

Трамп бунга жавобан, Россия президенти Владимир Путин билан Эрон бўйича қисқа суҳбат ўтказганини, аммо у билан асосан Украина масаласида тинчлик битими тузишга умид қилаётганини маълум қилди. Трамп шунингдек, НАТО саммити доирасида Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштираётганини билдирди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"