Жаҳон

Миллиардер Жефф Безоснинг тўйи сабаб Венеция қисман ёпилди

Амазон асосчиси Жефф Безос ва журналист Лаурен Санчеснинг Венецияда бўлиб ўтадиган никоҳ маросими арафасида жамоатчилик эътиборини тортган воқеалар рўй бермоқда.

Миллиардер Жефф Безоснинг тўйи сабаб Венеция қисман ёпилди

 

Уюштирилаётган уч кунлик тўй маросимининг хавфсизлиги кескин оширилган. Тадбирларнинг бошланиши Мадонна деллЪОрто черковида, давом эттириш Сан Гиоргио ороли ва якуний тантана Венеция тарихий Арсенал ҳудудида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берган.

 

Хабарларга кўра, норозилар гуруҳлари тўйни “Бойлар Венецияни ўзлари учун хусусий боғга айлантирмоқда” деб танқид қилишмоқда. Бу эса тадбир хавфсизлигини кескин кучайтиришга сабаб бўлди. Безос хавфсизлик хизматлари орқали бутун Aman Venice меҳмонхонасидаги хоналар ва коридорларни тозалатган, ҳаттоки шкафлар, рамка орти деворлар ҳам текширувдан ўтказилган. Бундан ташқари, St. Regis меҳмонхонасида ҳам бир неча итальян полицияси патруллари жойлашган, меҳмон хоналарига киришда кучли назорат амалга оширилган.

 

Тадбирга Опраҳ Винфрей, Том Брадй, Ким Кардашиан, Миск Жаггер, Леонардо ДиСаприо, Катй Перрй, Орландо Блоом, Иванка Трумп ва Жаред Кушнер, Диане вон Фурстенберг, Баррй Диллер, Билл Гатес кабилар таклиф қилинган . Шунингдек, Безос ва Санчес тадбирларга совға ўрнига Венециянинг маданий-ҳаяти ва экологик манфаатларига йўналтирилган донорлик фондини ташкил этган: СОРИЛА, УНEССО Венеция идораси ва Венисе Интернатионал Университй жамғармасига 3 миллион евро ажратилган.

 

Греэнпеасе ва “Но Спасе фор Безос” каби экофаол гуруҳлар баннерлар билан чиқиш қилиб, “Агар Венецияни тўй учун ижарага олиш мумкин бўлса, кўпроқ солиқ тўлансин” дея чиқиш қилган. Венеция мери ва ҳудуд раҳбарлари эса бу тўй шаҳар иқтисодиётига сезиларли даромад келтиради, деб таъкидлаган.

 

Жефф Безос ва Лаурен Сáнчезнинг Венецияда ўтаётган дабдабали тўйида нафақат хавфсизлик ва меҳмонлар таркиби, балки ширинликлар ҳам алоҳида эътиборда.

 

Маросим учун махсус тортни тайёрлаш учун дунёга машҳур француз қандолатчиси Сéдрис Гролет тайинланган. У гастрономик санъат оламида ўзининг ноодатий ва безакли десертлари билан танилган бўлиб, айниқса, эклер ва мевасимон форматдаги тортлари билан машҳур.

 

Маълумотларга кўра, тўй учун тайёрланаётган бош десерт — Гролетънинг муҳрига айланган гигант эклерли торт бўлади. Унда майда эклерлар бадиий услубда пирамида шаклида жойлаштирилади — нафақат мазали, балки визуал жиҳатдан ҳам ҳақиқий саҳна асарига айланиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Миллиардер Жефф Безоснинг тўйи сабаб Венеция қисман ёпилди | Zamon.uz