Жаҳон

Бортида минглаб машина бўлган кема Тинч океанига чўкиб кетди

Машиналар Хитойнинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларига тегишли бўлган.

Бортида минглаб машина бўлган кема Тинч океанига чўкиб кетди

Тинч океанида Morning Midas номли юк кемаси, бортида минглаб автомобиллар билан бирга, бутунлай чўкиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

 

Кемада тахминан 3 мингта автомобиль, жумладан 800 та электромобил бўлган. Юк машиналари Хитойнинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчилари — Chery Automobile ва Great Wall Motor компанияларига тегишли бўлиб, Мексикага етказилиши керак эди.

 

Morning Midas кемасида ёнғин июнь ойининг бошида бошланган. Ёнғин оқибатида кучли шикастланган кема очиқ денгизда, қирғоқдан тахминан 579 километр узоқликда ташлаб кетилган. Кемани бошқарувчи Zodiac Maritime компаниясининг баёнотига кўра, об-ҳавонинг ёмонлашуви ва ёнғин оқибатидаги шикастлар натижасида кема 23 июнь куни чўкиб кетган.

 

Ёрдамга юборилган учта махсус кеманинг иккинчиси ҳодиса жойига фақат 15 июнь куни, ёнғин бошланганидан бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтиб етиб борган.

 

Бу ҳодиса атроф-муҳит мутахассисларини хавотирга солмоқда. Чунки бортдаги электромобиллар, аккумуляторлар ва бошқа зарарли моддалар сувга тушган бўлиши мумкин.

 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, яқинда Мянма соҳиллари яқинида ҳам оғир кемаларнинг чўкиши ҳолатлари қайд этилган эди. Унда 400 дан ортиқ роҳинжа мусулмонлари ҳаётдан кўз юмди. Улар Бангладешдаги Cox’s Bazar қочқинлар лагерлари ёки Мянмадаги Рахайн штатидан қочаётган бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бортида минглаб машина бўлган кема Тинч океанига чўкиб кетди | Zamon.uz