Жаҳон

Эрон раҳбари ядровий қуролдан воз кечиш шартларини эълон қилди

Пезешкиан минтақавий хавфсизлик бўйича муҳим баёнот берди.

Эрон раҳбари ядровий қуролдан воз кечиш шартларини эълон қилди

 

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масуд Пезешкиан Миср Араб Республикаси Президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Суҳбат чоғида Эрон раҳбари Яқин Шарқда ядро қуроли ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан холи минтақани шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Эрон Президентининг расмий веб-сайти хабар берди деб ёзади vestikavkaza.ru нашри.

 

“Эрон ядровий қурол ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан воз кечишга тайёр, бироқ бу жараёнга Исроил ҳам жалб этилиши шарт. Чунки айнан ушбу давлатнинг сўнгги ёндашувлари унга нисбатан ишонч уйғотмаяпти”, — дея таъкидлади президент Пезешкиан.

 

Унинг таъкидлашича, Теҳрон ўз ядровий дастуридан ҳам, ҳатто оддий қуролланишдан воз кечишга тайёр. Бироқ бундай муҳим қадамга бориш учун минтақадаги барча томонлар, хусусан, Исроилнинг ҳам иштироки ва содиқлиги таъминланиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уй Эрон ядровий дастури бўйича янги музокаралар босқичига умид билдирмоқда, дея баёнот берган эди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Теҳрондан ядровий дастурдан бутунлай воз кечишни яна бир бор талаб қилиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон раҳбари ядровий қуролдан воз кечиш шартларини эълон қилди | Zamon.uz