Жаҳон

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди

Сўнгги ойларда Исроил билан алоқада бўлишда гумон қилиниб, 700 дан ортиқ шахс ҳибсга олинган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди

2025 йил 25 июнь куни тонгда Эрон ҳукумати Исроил разведка хизмати — «Моссад» фойдасига жосуслик қилганликда айбланган 3 нафар фуқарони осиб ўлдирди. Reuters’нинг ёзишича, бу шахслар ноқонуний ускуналарни мамлакатга олиб киришда ва улардан юқори мартабали шахсларга қарши суиқасдларда фойдаланишда гумон қилинган.

 

Эрон ҳукумати баёнотига кўра, қатл этилган шахслар "Моссад" томонидан ёлланган ва Эрон ҳудудида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда фаол иштирок этган. BBC маълумотларига кўра, ўхшаш айбловлар билан бир неча кун аввал яна 2 киши қатл этилган. Сўнгги ойларда Исроил билан алоқада бўлишда гумон қилиниб, 700 дан ортиқ шахс ҳибсга олинган.

 

Бу ҳодиса Эрон-Исроил ўртасидаги зиддият кучайган бир паллага тўғри келди. Исроил 13 июнь куни Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилганини, Эрон эса 22 июнь куни ўч олиш мақсадида жавоб зарбаси берганини билдирган. 24 июнь куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди | Zamon.uz