Жаҳон

Индонезияда икки қозоғистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистоннинг Жакартадаги элчихонаси ҳодисани ўз назорати остида ушлаб турибди.

Индонезияда икки қозоғистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

Индонезияда Қозоғистон фуқаролари бўлган икки шахс гиёҳванд моддаларни тарқатишда гумонланиб ҳибсга олинди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, улар 2025 йил апрель ойида қўлга олинган бўлиб, устиларидан 49 граммга яқин кристалл метамфетамин аниқланган. Айни пайтда тергов жараёни давом этмоқда, бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

 

Қозоғистоннинг Жакартадаги элчихонаси ҳодисани ўз назорати остида ушлаб турибди ва маҳаллий тергов органлари ҳамда айбланувчиларнинг яқинлари билан алоқада бўлиб турибди. Дипломатлар Индонезияда амалдаги қонунчиликни инобатга олиб, барча ҳуқуқий ёрдам чораларини кўрмоқда.

 

Индонезия гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга нисбатан энг қатъий қонунларга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат қонунларига кўра, беш граммдан ортиқ қайта ишланган наркотик восита (масалан, метамфетамин) сақлаган ёки сотган шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Айни пайтда Индонезияда 530 нафар маҳкум, жумладан 96 нафар хорижлик, ана шундай жазо таҳдиди остида.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"