Жаҳон

Нью-Йорк шаҳри мери илк бор мусулмон одам бўлиши мумкин

Демократ социалист Мамдани сайловларда губернатор Куомони ортда қолдирмоқда.

Нью-Йорк шаҳри мери илк бор мусулмон одам бўлиши мумкин

Нью-Йорк мери лавозимига бўлиб ўтаётган демократик партия праймеризида кутилмаган натижалар қайд этилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сўл қарашларга эга бўлган ва ҳозирча кенг жамоатчиликка унчалик танилмаган номзод — Зоҳран Мамдани — сайлов пойгасида етакчилик қилмоқда деб хабар беради BBC.com нашри.

 

Сайлов натижалари бўйича овозларнинг 85 фоизи ҳисоблангач, Мамдани 43,5 фоиз овоз билан Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомони (36,4 фоиз) ортда қолдиргани маълум бўлди. Сайлов жараёни рейтингли овоз бериш тизимида ўтказилган бўлиб, унда сайловчилар бир нечта номзодни устуворлик тартибида белгилайдилар.

 

Бу жараёнда энг кам овоз тўплаган номзодлар ҳар босқичда чиқариб ташланади ва уларнинг овозлари тарафдорлари томонидан иккинчи ўринга қўйилган номзодларга қайта тақсимланади. Ғолиб, 50 фоиз овоз тўплагунча жараён давом этади.

 

Расмий якуний натижалар ҳали эълон қилинмаган бўлсада, Эндрю Суомо Зоҳран Мамданига қўнғироқ қилиб, уни дастлабки натижалардаги устунлиги билан табриклагани хабар қилинди.

 

Маълумот учун, Мамдани демократик социалистлар сафида фаолият юритиб келмоқда ва Нью-Йоркдаги мусулмон жамоатчилиги орасида танилган. У, шунингдек, АҚШ сиёсатидаги таниқли сўл етакчилар — конгрессмен Александрия Окасио-Кортез ва сенатор Берни Сандерснинг расмий кўмагини олган.

 

Учинчи ўринни эгаллаган шаҳар амалдори Бред Ландер ўз тарафдорларини Мамданини иккинчи рақамли номзод сифатида белгилашга ундагани ҳам бу натижага сезиларли таъсир қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.