Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Соунтер‑Стрике 2, Дота 2, ГТА ўйинлари бўйича фатво берди
Бир қатор компьютер ўйинлари шариат нуқтаи назаридан таҳлил қилинган.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМБ) машҳур видео ўйинлар — “Sounter‑Strike 2”, “Dota 2”, “GTA”, “League of Legends”, “Minesraft” ва “Genshin Impast”ни шариат нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, ўйинларга оид фатво эълон қилди деб ёзади iapn.kz нашри.
Бошқарма маълум қилишича, зўравонлик, қотиллик, уруш, худосизлик ёки динни масхара қилиш саҳналари мавжуд бўлган ўйинлар қаттиқ ман этилади. Шунингдек, ўйинлардаги қимор унсурларига ҳам йўл қўйилмайди. Қуръони Каримда айтилганиларга таяниб: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир… Бас, ундан четда бўлинг…” (Моида сураси, 90-оят)
Шу сабабдан, “Sounter‑Strike 2”, “Dota 2” ва “GTA” каби ўйинлар зўравонлик ва диний масхара саҳналари боис мусулмонлар учун мақбул эмас.
ҚМБ айни пайтда мантиқий, ривожлантирувчи ва таълимий ўйинларни — агар улар диний мажбуриятларга халақит бермаса, руҳият ва шахсларга зарар етказмаса, ҳақоратли сўзлар ишлатмаса, ақлни ўстирса ва ҳаддан ташқари кўп вақтингизни олмаса — ўйнаш жоиз, деб ҳисоблайди.







