Жаҳон

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Томонлар “1000 кишига 1000” формуласи асосида маҳбусларни қайтарди.

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўйича навбатдаги босқич муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия музокаралар гуруҳига яқин манбага таянилиб хабар берди, деб ёзади Oxu.Az.

 

Манбага кўра, мазкур алмашув Истанбулда ўтказилган музокаралар доирасида амалга оширилган бўлиб, томонлар маҳбусларни тенг миқдорда қайтаришга келишиб олган. “Маҳбуслар алмашинуви тенг бўлди. Келишувлар давом этмоқда”, — дейилади баёнотда.

 

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотни расман тасдиқлади.

 

Маълумотларга кўра, Истанбулдаги музокараларнинг икки босқичидан сўнг Туркия воситачилигида томонлар “1000 кишига 1000” формуласи асосида ҳар икки давлатдан камида минг нафардан маҳбусни алмашишга келишиб олишган. Шунингдек, оғир касаллар ва 25 ёшгача бўлган шахслар учун “ҳаммаси ҳамма учун” принципи асосида алоҳида алмашув тартиби ҳам назарда тутилган.

 

Аввалроқ, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни берган изоҳида, Истанбул келишувларидаги ҳозирги босқич якунлангач, учинчи раунд бўйича қарорлар қабул қилиниши мумкинлигини билдирган эди.

 

Мазкур алмашув уруш ҳолатидаги инсоний муаммоларни юмшатиш ва дипломатик музокараларни давом эттириш борасида навбатдаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди | Zamon.uz