Хоманаий сулҳдан кейин илк бор омма олдида кўриниш берди
У ўз чиқишида халқини ғалаба билан табриклаган.

Бугун, 26 июнь куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил билан сулҳ тузилганидан кейин илк бор омма олдида чиқиш қилиб, халқини ғалаба билан табриклади. Унинг мурожаати давлат телевидениеси орқали жонли эфирга узатилди.
Ўзининг биринчи оммавий баёнотида Эрон олий раҳбари мамлакатининг 12 кунлик ҳарбий можародаги «ғалабасини» олқишлади. Хаманаийнинг айтишича, урушга аралашган Америка бунда ҳеч нарсага эриша олмаган.
“Эрон Ислом республикаси ғалаба қозонди ва урушга жавобан Американинг юзига шафқатсиз шапалоқ урди”, - дея қўшимча қилди у.
Оятуллоҳ, шунингдек, Эрон ҳеч қачон таслим бўлмаслигини айтди. У Эронга қарши жанговар ҳаракатлар қайта бошланса, АҚШ ҳарбий базаларига яна ҳужумлар уюштирилиши билан таҳдид қилди.
Маълумот учун, ҳарбий можаро бошланганидан бери Хаманаий омма олдига чиқмаганди.







