Жаҳон

“Исроил тарихида бундай йирик вайронгарчилик кузатилмаган”

Исроил ҳукумати Эрон билан бўлган 12 кунлик тўқнашувда 3 миллиард доллар зарар кўрди.

“Исроил тарихида бундай йирик вайронгарчилик кузатилмаган”

 

Исроил ҳукумати Эрон билан кечган 12 кунлик ҳарбий тўқнашув натижасида мамлакат инфратузилмасига етказилган моддий зарар миқдорини 10 миллиард шекел (тахминан 3 миллиард АҚШ доллари) деб баҳолади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Молия вазирлиги ва Исроил солиқ хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ажратиладиган маблағлар асосан ракеталар натижасида зарарланган биноларни таъмирлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларига товон тўлаш учун йўналтирилади.

 

“Бу — биз тарихда гувоҳ бўлган энг жиддий вайронагарчилик. Исроил тарихида бундай миқёсдаги зарар кузатилмаган”, — дея таъкидлади солиқ идораси вакили Шай Ааронович.

 

Шу билан бирга, ҳисоб-китоблар фақат кўринадиган зарарларни, яъни бинолар ва фаолият юритувчи инфратузилманинг бузилишларини ўз ичига олади. Ваҳоланки, фойдаланилган қурол, ракета ва ҳаво мудофаа тизимларини янгилаш харажатлари бу суммага киритилмаган.

 

Исроил молия вазири Безалел Смотрич можарога доир умумий ҳарбий ва иқтисодий харажатлар 12 миллиард долларга етиши мумкинлигини айтган бўлса, Исроил Марказий банки раҳбари Амир Ярон бу кўрсаткични 6 миллиард доллар деб тахмин қилган.

 

Можаро давомида Исроилда ҳаётий муҳим хизматлардан ташқари барча мактаб ва ишхоналар ёпилган. Марказий Исроил ва Тел-Авив агломерацияси сингари зич аҳоли яшайдиган ҳудудлар асосий нишонлардан бирига айланган.

 

Зарар кўрган муҳим объектлар орасида мамлакатдаги энг йирик илмий марказ — Вейзман институти, Ҳайфа нефтни қайта ишлаш заводи ва Исроил жанубидаги шифохоналардан бири ҳам бор.

 

Исроил расмийлари маълумотига кўра, можаро давомида 28 киши ҳалок бўлган, 1300 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Эрон эса ўз навбатида 627 киши қурбон бўлганини даъво қилмоқда.

 

Гарчи Исроил энг илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эга бўлсада, ракеталарнинг 10–15 фоизини тўлиқ тўхтатиб қолиш имконсиз бўлган. Баллистик ракеталар катта ҳажмда вайронагарчилик келтирган.

 

Можаро 13 июнь куни Исроил томонидан Эронга қарши илк дрон ва ракета ҳужуми билан бошланган ва 24 июнь куни АҚШ президенти Доналд Трамп воситачилигида эълон қилинган сулҳ билан якунланган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Исроил тарихида бундай йирик вайронгарчилик кузатилмаган” | Zamon.uz