Жаҳон

“Ўғирлаган пулларингни ўн баробар қилиб қайтарасанлар”

Қирғизистон президенти давлат хизматида ишлаётганларга қатъий мурожаат билан чиқди.

“Ўғирлаган пулларингни ўн баробар қилиб қайтарасанлар”

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатдаги коррупция ҳолатлари юзасидан давлат хизматида ишлаётганларга қатъий мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган баёнотида маълум қилди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, 2025 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар – жумладан қурилиш ишлари ва асфальт йўлларни ўз ичига олган текширувлар бошланади. Бу ишларни амалга ошириш учун мутахассислар иштирокида республика миқёсида комиссиялар тузилади.

 

“Ким давлат маблағини ўзлаштирган бўлса, ўғирланган сумманинг ўн бараварини қайтаради ва жазога тортилади. Бу жараённи бевосита ўзим назорат қиламан. Лавозими, кимлиги, мансабдорлиги муҳим эмас – қонун барчага баробар”, — деди Жапаров.

 

Шунингдек, Президент ҳалол меҳнат эвазига олинадиган расмий маошдан норозиларни давлат хизматидан кетиб, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга даъват этди.

 

 

“Олдинги даврлар тугади. Энди ким нимани қилаётганини аниқлаймиз. Давлат сизга ишониб топширган маблағлар талон-торож қилинишига йўл қўймаймиз”, — дея қўшимча қилди у.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

“Ўғирлаган пулларингни ўн баробар қилиб қайтарасанлар” | Zamon.uz