Жаҳон

Трамп Нью-Йорк мери бўлиши кутилаётган мусулмон номзодни ҳақорат қилди

33 ёшли Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мерлиги учун дастлабки сайловларда ғалаба қозонган.

Трамп Нью-Йорк мери бўлиши кутилаётган мусулмон номзодни ҳақорат қилди

 

Доналд Трамп Нью-Йорк мери лавозими учун демократлар сафидан илгари сурилган номзод Зоҳран Мамдани ҳақида ижтимоий тармоқларда кескин фикр билдирди. У Truth Social платформасида эълон қилган постида Мамдани ҳақида “100 фоиз ақлдан озган коммунист” деган иборани ишлатди.

 

“Ниҳоят, демократлар чизиқни кесиб ўтишди. 100 фоиз ақлдан озган коммунист Зоҳран Мамдани Демпартиянинг бошланғич босқичида ғалаба қозонди ва энди шаҳар мери бўлиш арафасида. Олдин ҳам радикал чаплар бўлган, лекин бу сафар бу ҳолат кулгили тус олди”, — дея ёзди Трамп.

 

Маълум қилинишича, 33 ёшли демократик социалист Зоҳран Мамдани сешанба куни кечқурун Нью-Йорк мерлиги учун дастлабки сайловда ғалаба қозонганини эълон қилган. У илгари Нью-Йорк штати губернатори бўлган Эндрю Куомо истеъфога чиққанидан сўнг сиёсий майдонга фаол кириб келган.

 

Бироқ, сайлов натижаларининг якуний ҳолати ҳали рейтингли овоз бериш тизими орқали аниқланади. Агар натижалар тасдиқланса, Мамдани Нью-Йорк тарихидаги биринчи мусулмон ва ҳинд-америкалик мер бўлади.

 

Экспертлар таъкидлашича, либерал кайфият кучли бўлган Нью-Йоркда партия ичидаги бошланғич сайловлар кўпинча ноябрь ойидаги якуний сайлов натижасини белгилаб беради.

 

Маълумот учун, ҳозирда Нью-Йорк шаҳар мери лавозимини Эрик Адамс эгаллаб турибди. У 2022 йил январь ойидан буён шаҳар раҳбари ҳисобланади ва 110-мер сифатида фаолият юритмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Трамп Нью-Йорк мери бўлиши кутилаётган мусулмон номзодни ҳақорат қилди | Zamon.uz