Жаҳон

Дания фуқароларнинг ташқи кўриниши ва овозини муаллифлик ҳуқуқи сифатида тан олишга киришмоқда

Ушбу қонунни 2025 йил кузида расмий тартибда тақдим этиш режалаштирилган.

Дания фуқароларнинг ташқи кўриниши ва овозини муаллифлик ҳуқуқи сифатида тан олишга киришмоқда

 

Дания сунъий интеллект ёрдамида яратилган сохта материаллар — яъни чуқур сохталаштириш (deepfake) таҳдидларига қарши илғор ҳуқуқий механизм жорий қилишга қарор қилди. Мамлакат ҳукумати дунёда биринчи бўлиб ҳар бир фуқаронинг юз қиёфаси, овози ва хатти-ҳаракатларини шахсий интеллектуал мулк сифатида тан олишни таклиф қилмоқда.

 

The Guardian нашрига таяниб oxu.azning ёзишича, агар инсоннинг рақамли нусхаси — яъни юз тузилиши, овоз тембри ёки хатти-ҳаракатлари — сунъий нейрон тармоқлар ёрдамида қайта тикланиб, уларнинг розилигисиз интернетда тарқатилган бўлса, ушбу материал эгаси уни дарҳол олиб ташлаши шарт бўлади. Бундай ҳолатда жабрланувчига компенсация тўланиши ҳам назарда тутилган.

 

Таъкидлаш жоиз, янги қонун ҳазил ва пародия шаклидаги контентларга татбиқ этилмайди. Қонун лойиҳаси Дания парламенти томонидан деярли бир овоздан маъқулланди ва уни 2025 йил кузида расмий тартибда тақдим этиш режалаштирилган.

 

Дания ҳукумати интернет платформаларини бу борада огоҳлантирган: янги тартиб-қоидаларни эътиборсиз қолдириш жиддий жавобгарликка олиб келади. Қоидабузарликларга катта миқдорда жарималар белгиланиши мумкин. Агар бундай ҳолатлар давом этса, масала Европа комиссияси даражасига олиб чиқилади.

 

Копенгаген ушбу ташаббус Европанинг бошқа давлатлари учун ҳам ҳуқуқий намуна бўлишига умид билдирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.