Марсда яшаш учун энг қулай ҳудуд топилди
Одамлар Марсга яқин ўн йилликда бориши мумкин.

Олимлар Марсда одамлар яшаши мумкин бўлган энг идеал жойни аниқлашди. Бу Амазон текислиги деб аталадиган вулқонли ҳудуддир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу ерда катта миқдорда сув муз ҳолида сақланмоқда, бу эса келажакдаги астронавтлар учун муҳим манба бўлади.
Аввалги тадқиқотларда Марсдаги биринчи астронавтлар сувга бўлган эҳтиёж энг асосий муаммо бўлишини таъкидлаган эди.
Мутахассислар фикрига кўра, одамлар Марсга яқин ўн йилликда бориши мумкин.
NASA ва бошқа космик агентликлар бу ҳудудда яшаш шароитларини ўрганиш учун турли қурилмаларни юборишни режалаштирмоқда.







