Жаҳон

Қозоғистонда президент топшириғи асосида журналистларга янги уйлар берилди

Қозоғистонда бу анъана 3 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Қозоғистонда президент топшириғи асосида журналистларга янги уйлар берилди

2025 йил 28 июн куни Остона шаҳрида Қозоғистонда Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президент Қасим-Жомарт Тўқаев ташаббуси билан ташкил этилган “Дара” фонди томонидан журналистлар ва бошқа медиа соҳаси вакилларига 66 та янги уй топширилди.

 

“Дара” фондининг маълум қилишича, уй-жой билан таъминлаш ташаббуси мамлакатда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг муҳим қисми саналади.

 

Сўнгги уч йил ичида:

 

2023 йилда — 65 нафар ОАВ ходимига бепул мулк топширилган;

2024 йилда — 68 та;

2025 йилда эса — 66 нафар журналист ва медиа мутахассиси янги уйларга эга бўлди.

 

Тадбирда Президент матбуот котиби, маслаҳатчи Руслан Желдибай ҳам сўзга чиқиб, байрам билан табриклаб шундай деди: “Президент Тўқаев топшириғи асосида учинчи йилдирки, бу анъана давом этмоқда. Бу давлат раҳбарининг маҳаллий ОАВга бўлган доимий эътибори ва эътирофидир. Бу йилги уйлар нафақат журналистларга, балки режиссёрлар, операторлар, корректорларга ҳам топширилди. Шунингдек, кўп фарзандли ва ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди”.

 

Уй-жой сертификатлари давлат ва хусусий ОАВ вакилларига топширилган бўлиб, улар орасида муҳаррирлар, камераманлар, сценарий муаллифлари, техник мутахассислар ҳамда тажрибали журналистлар мавжуд.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"