Буюк Британия тарихидаги энг йирик кокаин мусодараларидан бири амалга оширилди
Ушбу наркотик моддаларининг умумий баҳоси 132 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилмоқда.

Буюк Британия чегарачилари яқинда тарихдаги энг йирик кокаин мусодараларидан бирини амалга оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Тҳе Индепендент нашри хабар берди. Мусодара қилинган наркотик миқдори ва операциянинг кўлами мутасаддиларни ҳам ҳайратда қолдирди.
Панамадан келган юк кемаси Лондон Gataway портига етиб келганида, хавфсизлик хизматлари контейнерлар орасидан 2,4 тонна кокаинни аниқлади. Ушбу наркотик моддаларининг умумий баҳоси 132 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилди.
Ички ишлар вазирлиги бу ҳодисани Буюк Британия тарихидаги олтинчи энг йирик кокаин мусодараси сифатида қайд этди. Ушбу йирик операция божхона ходимлари ва жиноятчиликка қарши хизматлар ҳамкорлигида олиб борилган.
Расмийларга кўра, Буюк Британия Европадаги энг йирик кокаин бозорлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, бундай йирик юкларни аниқлаш мамлакат хавфсизлиги ва соғлом жамият қуриш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.







