Жаҳон

Германия ва Исроил киберхавфсизликда стратегик иттифоқ тузмоқда

“Кибер гумбаз” — Германия ва Исроилдан янги хавфсизлик ташаббуси.

Германия ва Исроил киберхавфсизликда стратегик иттифоқ тузмоқда

Германия хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Исроил билан янги “Кибер гумбаз” тизимини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

 

Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт Эрон-Исроил ўртасидаги 12 кунлик кескин қарама-қаршиликдан сўнг Тель-Авивга ташриф буюрган илк юқори мартабали Германия сиёсатчиси бўлди. Германия ИИВ бу ташрифни Исроилга бирдамлик ифодаси ва янги стратегик алоқаларни йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадам деб атади.

 

Добриндт ташрифи давомида икки давлат ўртасида кибермудофаа ва дронларга қарши технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режаларни эълон қилди. Унга кўра:

 

Германия–Исроил кибер тадқиқот маркази ташкил этилади;

 

Киберхавфсизлик бўйича тажриба алмашинуви йўлга қўйилади;

 

Дронларга қарши замонавий мудофаа тизимлари ишлаб чиқилади;

 

“Кибер гумбаз” деб аталувчи рақамли ҳимоя тизими яратилади.

 

 

Бу ташаббус хавфсизлик таҳдидлари ортиб бораётган бир пайтда икки давлат ўртасидаги технологик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.