Жаҳон

Трампнинг янги қонун лойиҳаси Маскни ғазаблантирди

Унинг фикрича, бу лойиҳа АҚШни қарз қуллигига олиб боради.

Трампнинг янги қонун лойиҳаси Маскни ғазаблантирди

Машҳур миллиардер ва Tesla асосчиси Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги қонун лойиҳасига нисбатан кескин танқидлар билдирди. Унинг фикрича, лойиҳа давлат қарзининг рекорд даражада — 5 трлн долларга ошишига олиб келади ва мамлакатни “қарз қуллиги” томон олиб боради.

 

"Бу тарихдаги энг катта қарз оширилиши бўлиб, Американи тўғридан-тўғри иқтисодий ҳалокат йўлига олиб чиқади", — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дейди Oxu.Az нашри.

 

Маск қонун лойиҳасини "ақлдан озган ва бузғунчи" деб атади. У бу ташаббус миллионлаб иш ўринларининг йўқолишига, иқтисодий стратегик зарарлар ва келажак технологиялари соҳаларининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлишини айтди.

 

Бундан ташқари, у қонун лойиҳасига нисбатан жамоатчилик фикрини акс эттирган сўровномаларни баҳам кўрди. Натижаларга кўра, америкаликларнинг ярми мазкур ташаббус бюджeт тақчиллигини янада чуқурлаштиришига ишонмоқда.

 

Трамп эса ўз навбатида, бу қонунни “Катта чиройли қонун лойиҳаси” деб атаб, электр транспорт воситаларининг солиқ имтиёзларини бекор қилмоқчи. Республикачилар эса уни 4 июлга қадар Сенатдан ўтказишга шошилмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"