Австриядаги Формула-1 Гран-присида кўприк трассага қулаб тушди
Тўсиқлар тезда тозалангани сабаб пойга ўз вақтида бошланган.

Формула-1 бўйича 2025 йилги Австрия Гран-приси олдидан ноодатий ҳодиса юз берди — эвакуатор машинаси реклама кўпригига бориб урилиб, уни трассага қулатди. Воқеа Ред Булл Ринг трассасида Порсче Суперсуп мусобақаси вақтида содир бўлди.
Реклама конструкцияси, хусусан Қатар Аирвайс баннери, трасса устидан қулаб тушиб, 3-бурилма олдидаги йўлни вақтинча тўсиб қўйди. Бироқ, Ф1 расмийларига кўра, кўприк қулаган бўлсада, фақат реклама конструкциясига зарар етган, инфратузилма ва пойгачиларга шикаст етмаган.
Тартибга келтириш ишлари тезда олиб борилиб, тўсиқлар тозаланиб, пойга жадвалига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Шундай қилиб, Формула-1 Гран-приси ўз вақтида бошланди.
Пойга натижалари:
1-ўрин: Британиялик Ландо Норрис (McLaren)
2-ўрин: Австралиялик Оссар Пиастри (McLaren)
3-ўрин: Монаколик Чарлес Леслерс (Ferrari)
Ред Булл жамоаси етакчиси Мах Верстаппен эса сўнгги бурилишда Пиерре Гаслй сабабли юзага келган сариқ байроқ туфайли Q3да тезлик кўрсата олмай, фақат 7-ўринни эгаллади.







