Жаҳон

Болливуд юлдузининг кутилмаган ўлими

Машҳур актриса ёшартирувчи муолажадан сўнг вафот этди.

Болливуд юлдузининг кутилмаган ўлими

Таниқли модель ва актриса Шефали Жаривала 42 ёшида вафот этди. Манбаларга кўра, у косметологик муолажадан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва касалхонада вафот этган.

 

Жариваланинг яқинлари айтишича, 27-июнь куни у доимий равишда фойдаланиб келган ёшартирувчи уколни қабул қилган. Кечаси эса унинг соғлиги кескин ёмонлашиб, қон босими тушган, титроқ кузатилган. Зудлик билан шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

 

Полиция ҳозирча ўлимни бахтсиз ҳодиса деб баҳоламоқда. Тергов давом этмоқда, токсикологик таҳлиллар натижалари эса асосий аниқликни киритиши кутилмоқда.

 

Маълум бўлишича, Шефали неврологик касалликдан азият чеккан ва доимий дори-дармонлар қабул қилган. У вафот этган куни диний маросим ўтказгани ва рўзада бўлгани, бу эса дориларнинг таъсирини оширган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Жаривала ўз фаолиятини 2000-йилларда бошлаган, унинг "Каанта Лага" клипи Ҳиндистонда ҳақиқий сенсацияга айланганди. Кейинчалик у Bigg Boss 13 шоусида ҳам иштирок этиб, мухлислар меҳрини қозонган эди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"