Эрон 9 та ядровий бомба ясашга етадиган уран захирасига эга
Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги маълумот берган.

Reuters хабарига кўра, Эрон 9 та ядровий бомба ясаш учун етарли миқдорда юқори даражада бойитилган уран захирасига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда агентлик Ғарб расмийлари ва Халқаро атом энергияси агентлигига (МАГАТE) таяниб ёзмоқда.
2025 йилги ҳарбий тўқнашувлар олдидан Эрон 400 кг дан ортиқ 60 фоизли бойитилган уран сақлаган. Бу миқдор 90 фоизлик — қурол даражасидаги — бойитиш босқичига жуда яқин ва потенциал равишда 9 та бомба тайёрлашга имкон беради.
Манбалар Теҳрон бу уранни АҚШ ёки Исроил ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Аммо бу борада аниқ маълумот йўқ, бу эса Эрон ва Ғарб ўртасида «мушук-сичқон» ўйинини бошлашига сабаб бўлмоқда.
МАГАТE ва халқаро кузатувчиларнинг фикрича, Эроннинг бу борадаги очиқлиги катта аҳамиятга эга. Акс ҳолда, бойитилган ураннинг тақдири номаълумлигича қолади.







