Филиппинда семириб кетган полициячилар учун мажбурий машғулотлар жорий қилинди
Ортиқча вазнли полициячилар спорт залларига юборилмоқда.

Филиппинда ортиқча вазнли полиция ходимлари эндиликда ҳафталик жисмоний машғулотларда қатнашишга мажбур бўлишмоқда. Бу амалийот уларнинг соғлигини яхшилаш ва хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган.
Филиппин Миллий Полицияси (PNP) томонидан йўлга қўйилган янги дастур вазн меъёрдан ошган ходимлар учун мўлжалланган. Расмийларга кўра, бундай машғулотлар нафақат ташқи кўринишни яхшилаш, балки умумий соғлиқ ҳолатини тиклаш ва хизматга тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради.
Ижтимоий тармоқларда полициячилар спорт кийимида умумий жисмоний тарбия билан шуғулланаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ташаббус соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари обрўсини оширишни ҳам кўзда тутади.








