Жаҳон

Россияда муҳожирлар ва ҳайдовчилар учун давлат божлари оширилиши мумкин

Янги қонун лойиҳаси давлат бюджети ҳисобига 45 миллиард рубль даромад олиб келиши кутилмоқда.

Россияда муҳожирлар ва ҳайдовчилар учун давлат божлари оширилиши мумкин

 

Россияда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб муҳожирлар ва автомобиль эгалари учун бир қатор давлат божлари сезиларли даражада оширилиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” нашрига таяниб Oxu.Az хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 30 июнь куни Россия Федерацияси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

Янги тартибга кўра:

  • Миграция ҳисобини юритиш учун тўлов 500 рублни ташкил қилади;
  • Иш рухсатномасини узайтириш – 4200 рубль;
  • Патент олиш ва уни узайтириш – 4200 рубль;
  • Ҳужжатлар дубликатини олиш – 2100 рубль бўлади.

 

Шунингдек, автомобиль эгалари учун ҳам бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда:

  • Ҳайдовчилик гувоҳномасининг расмийлаштириш нархи икки баравар ошиб, 4000–6000 рублгача етади;
  • Транспорт воситасининг техник паспорти (ТСП) дизайни қиймати 1200 рублгача ошади;
  • Пластик СТС (автомобиль гувоҳномаси) учун тўлов 1500 рублдан 4500 рублгача кўтарилади.

 

Молия вазирлиги сўнгги марта давлат божлари 7–11 йил олдин индексация қилинганини эслатиб ўтди. Уларнинг таъкидлашича, мигрантларга бепул кўрсатиладиган хизматлар амалда Россия солиқ тўловчилари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

 

Лойиҳа қабул қилинса, янгиланган божлар давлат бюджетига қарийб 45,4 миллиард рубль қўшимча даромад келтиради. Шундан 17 миллиард рубль миграция божлари, 28,3 миллиард рубль эса транспорт божлари ҳисобига тушади.

 

Шунингдек, аввалроқ 2025 йил январидан бошлаб никоҳни бекор қилиш учун давлат божи оширилгани маълум қилинган эди. Бу эса суд муҳокамаларига бўлган талабни кескин ошириб юборган. Эндиликда ҳукумат судларга мурожаат қилиш учун ҳам божларни кўтаришни режалаштирмоқда.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"