Жаҳон

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Портлаш Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири бўлган.

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 34 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган Телангана штатидаги кимё заводида содир бўлган кучли портлаш натижасида камида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Economic Times нашри хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса жойида ўнлаб кишилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

 

Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳозирда вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда.

 

Портлашнинг аниқ сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган. Маҳаллий ҳукумат ҳодисани тўлиқ ўрганиш бўйича тергов бошлаган.

 

Бу воқеа Ҳиндистонда сўнгги йилларда рўй берган энг йирик саноат фожиаларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

custom img

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"