Жаҳон

Россияда янги тенденция: бой оилалар фарзандлари учун хитойлик энагаларни ёлламоқда

Путин набираси хитой тилида бемалол сўзлаша олишини билдирди.

Россияда янги тенденция: бой оилалар фарзандлари учун хитойлик энагаларни ёлламоқда

 

Россияда бой ва таълимга эътиборли оилалар фарзандларига хитой тилини ўргатиш учун энди тобора кўпроқ хитойлик энагаларни ёлламоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри English Nanny агентлиги асосчиси Валентин Гоголга таяниб хабар берди.

 

Унинг айтишича, хитой тилида сўзлашувчи энагаларга талаб ҳозирда инглиз тилидагилардан кейин иккинчи ўринга чиқиб олган, ҳатто француз тилидагилардан ўзиб кетган. Талаб шунчалик юқорики, Энглиш Наннй компанияси бу эҳтиёжни қондириш учун барча ресурсларини сафарбар қилмоқда.

 

Хитойлик энагаларнинг ойлик маоши 5000 долларгача етади. Бундай ёндашув — яъни болаликдан бошлаб хитой тилини ўргатиш — Россиядаги элит қатлам орасида оммалашмоқда. Энглиш Наннй мижозларининг кўпчилиги энди хитой тилини инглиз тилидан кейинги энг муҳим хорижий тил сифатида кўрмоқда.

 

NYT бу тенденцияни Россияда кузатилаётган умумий “хитойлашиш” жараёнининг бир бўлаги сифатида баҳолайди. Мамлакатда хитой тилига, Хитойда таҳсил олишга, маданияти ва маҳсулотларига бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортган.

 

Президент Владимир Путин ҳам бу борадаги ўз тажрибасини бўлишган. У набирасининг хитой тилида бемалол суҳбатлаша олишини айтиб, унинг Пекинлик энага ёрдамида тилни мукаммал ўрганаётганини таъкидлаган эди.

 

Ғарб маданияти ва қадриятларига кўр-кўрона эргашиш даври ортда қолмоқда. Эндиликда Хитой маданиятига яқин бўлиш, хитой тилини билиш Россияда янги мода ва мақсадга айланган.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"