Жаҳон

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди

Трамп маъмурияти захираларни сақлаш ва ички манфаатларни устувор деб топган.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди

АҚШ Украинага мўлжалланган айрим қуроллар етказиб берилишини вақтинча тўхтатди. Оқ уй бу қарорни мамлакат ҳарбий захиралари ҳаддан ташқари камайгани ва “Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйиш” зарурати билан изоҳлади.

 

Политисо хабар қилган бу тўхтатиш қарори Россиянинг Украинага қарши кучайиб бораётган ҳужумлари фонида эълон қилинди. Пентагон вакилининг Associated Press’га маълум қилишича, хавфсизлик текширувлари натижасида айрим муҳим қуролларнинг захираси етарлича эмаслиги аниқланган.

 

“Бу қарор мамлакатимиз ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди,” деди Оқ уй вакили Анна Келли. “АҚШ қуролли кучларининг қудрати шубҳасиз – буни Эронга берган зарбамиз ҳам исботлади.”

 

АҚШ ҳозиргача Украинага $66 миллиарддан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатган. Бироқ президент Доналд Трамп ва мудофаа вазири Пит Ҳегсетҳ томонидан олиб борилаётган янги сиёсат кўпроқ ички эҳтиёжларга ва НАТОдаги иттифоқчилар зиммасига кўпроқ масъулият юклашга қаратилган.

 

Украина президенти Владимир Зеленский билан яқинда НАТО саммити доирасидаги учрашувда Трамп "Патриот" ҳаво мудофааси тизимларини бериш масаласини очиқ қолдирди. Бироқ Пентагоннинг қурол таъминотини қисқартириш қарори Киев учун оғир йўқотиш бўлиши мумкин — айниқса Россиянинг сўнгги йирик ҳаво ҳужумлари фонида.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"