Жаҳон

Буюк Британия жиноятчиларни кузатишда тана ости технологиясини жорий этмоқчи

Британия инновацион назорат чораларини кўриб чиқмоқда.

Буюк Британия жиноятчиларни кузатишда тана ости технологиясини жорий этмоқчи

 

Буюк Британияда адлия тизимидаги инқирозни енгиллаштириш мақсадида илгари сурилган инновацион ғоялар қаторида жиноятчиларнинг териси остига кузатув мосламаларини ўрнатиш таклифи алоҳида эътиборни тортди.

 

“The Guardian” нашрига таяниб oxu.az'ning ёзишича, ушбу ғоялар ўтган ой Лондонда Адлия вазири Шабана Маҳмуд раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинган. Унда 20 дан ортиқ етакчи технология компаниялари иштирок этди. Вазир Маҳмуд компанияларни қамоқхона тизимига замонавий технологияларни жалб этиш орқали яқин ҳамкорликка чорлади.

 

Қамоқхоналардаги жой танқислиги, пробация хизматидаги ортиқча юклама шароитида, вазирлар “қамоқхонадан ташқарида қамоқхона” контсепциясини илгари сурмоқда. Унга кўра, жиноятчиларни назорат қилиш учун уларнинг хатти-ҳаракатлари ва жойлашувини аниқловчи тақиладиган ёки ҳатто тана остига ўрнатиладиган кузатув мосламаларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

 

Технологик таклифлар қаторида робот назоратчилар ва маҳбусларни ташиш учун учувчисиз транспорт воситаларини жорий этиш ҳам мавжуд.

 

Мазкур йиғилишда Google, Amazon, Microsoft ва АҚШ мудофаа тизими билан ҳамкорлик қилувчи Palantir каби глобал технология гигантлари вакиллари қатнашгани эътиборга молик.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"