Жаҳон

Дания 18 ёшли қизларни ҳарбий хизматга чақиради

Россия таҳдиди фонида Дания армиясида аёлларга тенг иштирок этиш имконияти яратилмоқда.

Дания 18 ёшли қизларни ҳарбий хизматга чақиради

Россиянинг Украинадаги босқини фонида хавфсизлик чоралари кучайтирилаётган бир пайтда Дания илк бор аёлларни ҳам мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат парламенти июнь ойида қабул қилган янги қонунга мувофиқ, 18 ёшга тўлган аёллар эркаклар билан бир қаторда ҳарбий хизматга жалб этилиши мумкин бўлади.

 

Пойтахт Копенгагендан шимолда жойлашган Ҳовелтедаги ҳарбий машғулотлар майдонида 20 ёшли Катрине юзига камуфляж бўёқларини суртган ҳолда, ҳушёрлик билан ўрмонзорни кузатмоқда. У ва бошқа аёл кўнгиллилар, шу йил бошида хизматга ёзилган. Авваллари аёллар фақат кўнгилли асосида хизмат қилиши мумкин эди, аммо эндиликда улар мажбурий чақирувда ҳам иштирок этади.

 

“Бугунги хавфли вазиятда бу керак. Менимча, аёллар эркаклар билан тенг қатнашиши адолатли ва тўғри қарор,” дейди Катрине. Янги тартибга кўра, барча 18 ёшга тўлган аёллар лотерея асосида чақирувга тушади. Хизмат муддати эса 4 ойдан 11 ойгача узайтирилади.

 

Йиллик ҳарбий хизматга чақирилувчилар сонини 2033 йилга бориб 6 500 нафарга етказиш режалаштирилган. Мутахассислар ҳарбий қурилиш ва ускуналар етишмаслиги каби муаммолар борлигини таъкидласада, Дания ҳукумати бу қарор билан миллий мудофаани мустаҳкамлашни мақсад қилган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"