Жаҳон

Эрон ички ва халқаро парвозларга тақиқни узайтирди

Шимол, жануб ва ғарбдаги рейслар вақтинча бекор қилинди.

Эрон ички ва халқаро парвозларга тақиқни узайтирди

Эрон 2 июль соат 14:00дан бошлаб мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ички ва халқаро рейсларга қўйилган вақтинчалик тақиқни узайтирди. Бу ҳақда Эрон Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги вакили Мажид Ахаван маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, айниқса мамлакатнинг шимоли, жануби ва ғарбида жойлашган аэропортлар, жумладан Теҳрондаги Меҳробод ва Имом Хумайний халқаро аэропортлари орқали парвозлар вақтинча тўхтатилган. Фуқаролардан ушбу аэропортлар билан боғланмаслик сўралди.

 

Шу билан бирга, Эрон ҳаво ҳудудининг марказий ва ғарбий қисмлари орқали халқаро транзит рейсларга рухсат берилмоқда. Мамлакатнинг шарқий қисми эса ички ва халқаро рейслар учун очиқлигича қолмоқда.

 

Тақиқнинг узайтирилишига аниқ сабаблар кўрсатилмаган, бироқ бу чоралар хавфсизлик билан боғлиқ эҳтиёт чораси сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"