Жаҳон

Францияда очиқ жойларда тамаки чекиш тақиқланди: қоидабузарлар жаримага тортилади

Франция пляжда тамаки истеъмолини тақиқлаган илк давлат сифатида тарихга кирди.

Францияда очиқ жойларда тамаки чекиш тақиқланди: қоидабузарлар жаримага тортилади

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб Францияда болалар бўлиши мумкин бўлган барча очиқ жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланди. Эндиликда боғлар, пляжлар, автобус бекатлари, мактаблар кириш ҳудудлари ва спорт иншоотларида чекиш қатъиян ман этилди. Бу чора Франция президенти Эммануэл Макроннинг “2032 йилгача тамакидан ҳоли авлод”ни яратиш ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.

 

Янги қоидаларга кўра, жамоат жойларида чекиш билан боғлиқ қоидаларни бузганлар, шу жумладан чет эллик сайёҳлар ҳам, 90 евро миқдорида жаримага тортилади. Агар жарима 15 кун ичида тўланмаса, унинг миқдори 135 еврога оширилади.

 

Франция бу борада Европада илғор давлатга айланди — пляжда тамаки истеъмолини тақиқлаган илк давлат сифатида тарихга кирди. Аввалроқ Испания ва Италия айрим ҳудудларда чекишга чекловлар жорий қилган эди.

 

Францияда тамаки истеъмоли 1990 йиллардан буён пасайиб бормоқда. 2024 йилги соғлиқни сақлаш агентлиги ҳисоботига кўра, ҳозирда катта ёшлилар орасида чекувчилар улуши 23 фоизни ташкил этади. 17 ёшли ўсмирлар орасида эса бу кўрсаткич 2022 йилга келиб 16 фоизга тушган. 2017 йилда бу рақам 25 фоиз эди.

 

Шунга қарамай, Франция ҳали ҳам Европанинг энг кўп тамаки истеъмол қилувчи давлатларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат, асосан, Болгария, Туркия ва Жазоирдан мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келаётган контрабанда сигаретлар оқими билан боғлиқ. Тадқиқотларга кўра, 2024 йилнинг ўзида Францияда 18,7 миллиардта ноқонуний сигарет истеъмол қилинган бўлиб, бу умумий истеъмолнинг қарийб 38 фоизини ташкил этади.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Францияда очиқ жойларда тамаки чекиш тақиқланди: қоидабузарлар жаримага тортилади | Zamon.uz