АҚШ жиддий жиноятлар учун фуқароликни бекор қилишни кўриб чиқмоқда
Миллий хавфсизликка таҳдид солганлар АҚШ фуқаролигидан ажралиши мумкин.

АҚШ Адлия вазирлиги оғир жиноятлар содир этган шахсларни мамлакат фуқаролигидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали Бош прокурор ўринбосари Бретт Шумейт баёнотига таяниб oxu.az хабар берди.
Шумейтнинг маълумотига кўра, прокурорларга АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шахслар устидан денатурализация (фуқароликни бекор қилиш) жараёнини бошлаш ҳуқуқи берилган. Жумладан, уруш жиноятлари, одам савдоси, қийноқлар ва инсон ҳуқуқларини бузиш каби оғир жиноятларда гумон қилинаётган шахслар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин.
АБС телеканалининг қайд этишича, бу қарор президент Доналд Трамп маъмуриятининг сиёсий йўналишларига мос тарзда қабул қилинмоқда ва прокурорларга бу борада кенг ваколатлар тақдим этилган.







