Жаҳон

Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

Россияга параллель импортда Қирғизистон муҳим транзит нуқтага айланган.

Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

Халқаро валюта жамғармасининг сўнгги ҳисоботига кўра, 2022–2024 йиллар давомида Қирғизистонда жон бошига даромад 85 фоизга ошиб, 2500 долларга етди. Бу кўрсаткич Марказий Осиёда энг юқори ўсиш сифатида қайд этилди. Шу даврда Тожикистонда даромад 49 фоизга, Қозоғистонда 42 фоизга, Ўзбекистонда эса 37 фоизга кўтарилган.

 

Иқтисодий ўсиш суръати 2024 йилнинг биринчи чорагида 13,1 фоизни ташкил қилган. ХВЖ бу йилги умумий ўсишни 6,8 фоиз деб баҳолаб, ўрта муддатда ўсиш 5,25 фоизгача пасайишини тахмин қилмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевга кўра, ҳозирги тренд сақланиб қолса, Қирғизистон яқин йилларда жон бошига даромад бўйича Ўзбекистонга етиб олиш эҳтимоли катта.

 

Иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакиров бу муваффақиятни Қирғизистонда ҳокимиятнинг марказлашуви, солиқ ва божхона тизимидаги тартибга солиш ишлари ҳамда Россияга нисбатан санкциялардан усталик билан фойдаланиш билан боғлайди. Унга кўра, Россияга параллель импортда Қирғизистон муҳим транзит нуқтага айланган.

 

Шунга қарамай, экспертлар бу ўсиш доимий бўлишига эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Авторитар бошқарувнинг давом этиши, непотизм ёки коррупцияга йўл очилиши иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкинлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга, Қирғизистон ҳозирча бу вазиятдан энг кўп фойда кўрган минтақа давлатларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда | Zamon.uz