Жаҳон

Шимолий Корея Россияга минглаб аскар юбормоқда

Уруш ҳали узоқ давом этиши мумкин.

Шимолий Корея Россияга минглаб аскар юбормоқда

Украина ҳарбий разведкаси ҳисоботида қайд этилишича, Шимолий Корея Россия сафини кучайтириш учун 25–30 минг нафар аскарни Украинадаги фронтга юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил кузида Шимолий Корея томонидан аллақачон 11 минг аскар юборилган эди. Уларнинг тахминан 4 минг нафари Курск вилоятида ҳалок бўлган ёки жароҳат олган.

 

Украина разведкасига кўра, янги аскарлар тўғридан-тўғри Россия бўлинмаларига қўшилиши ва босиб олинган ҳудудлардаги жанговар операцияларда иштирок этиши мумкин. Спутник тасвирлари асосида "Ропуча" десант кемалари ва Ил-76 юк самолётларининг фаоллиги қайд этилган. Бу воситалар илгари Шимолий Корея ҳарбийларини жўнатишда ишлатилган.

 

Жанубий Корея разведкаси ҳам КХДРда 2025 йилнинг июль–август ойларида хорижга юбориш учун аскар танлаб олинаётганини тасдиқлади. Украина мудофаа вазири Рустем Умеров бу ҳаракатларни Россияда сафарбарлик ресурсларининг тугаётганига ишора сифатида баҳолади. Украина бош штаби раҳбари Александр Сıрский эса Россия Покровск йўналишида 110 минг аскарни тўплаётганини ва бу катта ҳужум тайёргарлиги бўлиши мумкинлигини айтди.

 

Шимолий Корея илгари ҳам Россияга камида 100 та баллистик ракета ва 9 миллион дона артиллерия снарядлари етказиб берган. Украина разведкаси CNNга Шимолий Корея артиллерия уставларининг рус тилига таржима қилинган нусхаларини ҳам тақдим этган. Бу эса икки давлат армиялари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тобора чуқурлашаётганидан далолат беради.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"