Жаҳон

Японияни мега-зилзила қоплаши мумкин: ҳукумат огоҳлантирмоқда

Зилзила хавфини инобатга олган Япония ҳукумати фавқулодда вазиятлар режасини янгилади.

Японияни мега-зилзила қоплаши мумкин: ҳукумат огоҳлантирмоқда

 

Япония ҳукумати ҳалокатли зилзила хавфи ҳақида аҳолига расман мурожаат қилди. Асаҳи газетасининг ёзишича, ҳукумат экспертлари яқин 30 йил ичида мамлакат жануби-ғарбий қирғоғида жойлашган “Нанкаи хандаги”да 8 дан 9 баллгача бўлган кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли 75–82 фоизни ташкил этишини маълум қилган дейди oxu.az нашри.

 

Ушбу сув ости ёриғи йирик цунами тўлқинларига сабаб бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, тўлқинларнинг баландлиги баъзи ҳудудларда 20 метргача етади. Энг кўп зарар Осака, Вакаяма, Кумамото ва Миязаки префектураларига етиши кутилмоқда.

 

Зилзила хавфини инобатга олган Япония ҳукумати фавқулодда вазиятлар режасини янгилади. Унга кўра, қўшимча тўғонлар, ҳимоя иншоотлари қурилиши ва аҳоли учун эвакуация бошпаналари барпо этилиши режалаштирилган.

 

Японияда зилзилалар одатий ҳодиса ҳисобланади. Фақатгина июнь ойида мамлакат жанубида 474 та зилзила қайд этилган бўлиб, улардан бирининг магнитудаси 5.1 га етган.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"