Жаҳон

Буюк Британияда сифатсиз Ботокс сабаб 28 аёл реанимацияга тушди

Ботулинум токсини билан заҳарланиш ҳолатлари бўйича тергов ишлари бошланган.

Буюк Британияда сифатсиз Ботокс сабаб 28 аёл реанимацияга тушди

 

Буюк Британиянинг Питерли шаҳрида сифатсиз Ботокс инъекциясидан заҳарланган 28 нафар аёл шифохонага ётқизилди. Жабрланган аёлларнинг барчасига косметолог Гемма Грей томонидан бир хил маҳсулот укол қилинган бўлиб, у Британияда фойдаланиш тақиқланган ботулинум токсинини ишлатгани аниқланган деб хабар беради oxu.az нашри.

 

Жабрланганлардан бири — 36 ёшли Калей Бейли — муолажани одатдагидан икки баравар арзон нархда олганини айтади. Инъекциядан сўнг дарҳол ўзини ёмон ҳис қилганини билдирган Бейли: “Кўзларим жуда сиқилди, доимий ёш оқарди. Бир неча кундан кейин эса кўзларим хиралашиб кўра бошлади”, — дейди.

 

Биринчи навбатда унга шифокорлар томонидан уй шароитида дам олиш тавсия этилган бўлсада, аҳволи кескин ёмонлашган. Касалхонада ботулизм — кам учрайдиган, аммо ҳаёт учун хавфли бактериал заҳарланиш аниқланган. Бейли нафас олишда қийналган ва уч кун давомида реанимацияда қолган.

 

Ушбу воқеадан сўнг яна 27 нафар аёлда ҳам ўхшаш заҳарланиш аломатлари аниқланган. Маълум бўлишича, улар ҳам айнан Гемма Грей хизматидан фойдаланган. Айни вақтда косметологга нисбатан расмий тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Буюк Британияда сифатсиз Ботокс сабаб 28 аёл реанимацияга тушди | Zamon.uz