Жаҳон

Дания полицияси болалар билан онлайн ўйин ўйнаб, жиноятчиликка қарши курашмоқда

Полиция ўйин орқали болалар билан ишончли мулоқот ўрнатади ва уларни эҳтимолий хавф-хатарлардан огоҳлантиради.

Дания полицияси болалар билан онлайн ўйин ўйнаб, жиноятчиликка қарши курашмоқда

Дания полицияси ёшлар орасида кенг тарқалган онлайн жиноятларга қарши курашиш учун янги, инновацион ёндашувни қўлламоқда. “Politiets Online Patrulje” номли махсус гуруҳ болалар билан онлайн ўйинлар орқали мулоқот қилиб, фирибгарлик ва жинсий зўравонликка қарши профилактика ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Эуроневс нашри хабар берди.

 

Полиция сержанти Жеппе Торупнинг сўзларига кўра, интернет жиноятчилиги шакллари тобора мураккаблашмоқда ва уларни аниқлашда технологик билимлар муҳим роль ўйнамоқда.

 

“Тил тўсиқлари йўқлиги ва давлат чегаралари осонлик билан четлаб ўтилиши жиноятни онлайн тарзда содир этишни осонлаштиради. Биз бу борада доимо ҳушёр бўлишимиз керак”, — деди Торуп.

 

Гуруҳ аъзолари Discord, Facebook, Instagram ва ТикТок каби машҳур платформаларда фаолият олиб боради. Улар ўйин орқали болалар билан ишончли мулоқот ўрнатади ва уларни эҳтимолий хавф-хатарлардан огоҳлантиради.

 

2022 йилда ташкил этилган мазкур гуруҳ бугунги кунга қадар 787 мингдан ортиқ обуначига эга. 2024 йил октябрь ойига келиб, улар томонидан 260 га яқин тергов иши очилган.

 

Полиция вакили Сиссе Биркебек бу ташаббус зарур эканини таъкидлади:

 

“Даниядаги болаларнинг 99 фоизи ҳар куни интернетдан фойдаланади. Шунинг учун биз ҳам улар билан бир жойда, яъни интернетда бўлишимиз керак.”

 

Гуруҳ “операцион марказ”да ишлайди — бу ерда замонавий ўйин компьютерлари, стриминг ускуналари, шунингдек ТикТок контенти тайёрлаш учун шароитлар мавжуд.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби ёндашув нафақат жиноятларнинг олдини олиш, балки болаларнинг рақамли маконда ўзини хавфсиз ҳис қилишини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"