Жаҳон

Эрон нефть қазиб олишни тўлиқ тиклади ва рекорд даражага чиқди

Эрон халқаро босим ва ҳарбий таҳдидларга қарамай, нефть қазиб олиш ҳажмини сўнгги ўн йиллик ичидаги энг юқори даражага етказди.

Эрон нефть қазиб олишни тўлиқ тиклади ва рекорд даражага чиқди

 

Bloomberg'нинг ёзишича, Исроилнинг 13 июндан бошлаб Эрон нефть ва газ саноатига уюштирган ҳаво ҳужумлари, шунингдек, АҚШнинг узоқ йиллик санкцияларига қарамай, Теҳрон иқтисодий барқарорликни сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқда. Таҳлилларга кўра, сўнгги бир ой ичида Эрон нефть қазиб олиш ва экспорт кўрсаткичларини кескин оширган.

 

2024 йил давомида Эрон кунига ўртача 5 миллион баррель нефть қазиб олди — бу 1979 йилда ҳукумат алмашганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Нефть ва нефть маҳсулотлари экспортидан ўтган йили мамлакат 78 миллиард доллар даромад кўрган бўлиб, бу санкциялар жорий этилмасидан олдинги даражага яқинлашганини англатади.

 

Vortexa компанияси маълумотига кўра, 2025 йил июнь ойида Эрондан нефть экспорти кунига 1,8 миллион баррелдан ошган, асосий харидор эса — Хитой. Теҳрон Хитой билан стратегик савдо ҳамкорлигидан фаол фойдаланган, шунингдек, мураккаб логистик схемалар орқали санкцияларни айланиб ўтишга муваффақ бўлган.

 

Эрон нефть инфратузилмасига қаратилган ҳаво ҳужумлари натижасида айрим заводларда ёнғинлар чиққан, Жанубий Парс газ кони ва бир нечта қайта ишлаш заводлари вақтинча ишдан чиққан. Бироқ Эрон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, асосий инфратузилма сақланиб қолган ва етказиб бериш қисқа фурсатда тикланган. Жанубий Парс мамлакатдаги газ қазиб олишнинг учдан икки қисмини ташкил этади.

 

Шу билан бирга, таҳлилчилар огоҳлантиришича Эроннинг асосий нефть экспорт терминали бўлган Харқ ороли Исроилнинг навбатдаги ҳужумлари учун асосий нишонга айланиши мумкин.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп июнь охирида Эрон бўйича баъзи санкциялар юмшатилиши мумкинлигини билдирган бўлсада, кейинроқ бу фикридан воз кечган — бунга Теҳрон расмийларининг кескин баёнотлари сабаб бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон нефть қазиб олишни тўлиқ тиклади ва рекорд даражага чиқди | Zamon.uz