Жаҳон

Гавайиликлар Пентагонга қарши: аждодлар ерини талаб қилмоқда

Гавайидаги маҳаллий аҳоли АҚШ ҳарбийларининг ўз ерларидан чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

Гавайиликлар Пентагонга қарши: аждодлар ерини талаб қилмоқда

ABC News телеканали маълумотига таянаб oxu.az'нинг маълум қилишича, Гавайининг туб аҳолиси — абориген жамоалари Пентагоннинг ҳарбий мавжудлигига қарши норозилик билдирмоқда. Улар АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳудудлар — улар учун аждодлардан қолган муқаддас ерлар ҳисобланишини таъкидлашмоқда.

 

Норозилик айниқса Гавайининг Оаху оролида жойлашган ҳарбий полигон атрофида кучайган. Маҳаллий фаоллар фикрича, бу ҳудудлар нафақат босиб олинган, балки ер ва сув манбалари ҳам ифлосланган.

 

“Улар нафақат бизнинг ерларимизни эгаллади, балки сувимизни ҳам заҳарлади,” — дейди “Ka Lāhui Hawaiʻi” ташкилоти вакили.

 

Ҳозирда АҚШ ҳарбийлари Гавайи оролларининг тахминан 5 фоизини назорат қилади. Гарчи расмийлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини айтсалар-да, гавайиликлар тарихий адолатсизликлар, экологик зарар ва мустамлака руҳидаги ёндашувдан норози.

 

Муҳим жиҳатлардан бири шундаки, ҳарбий базалар жойлашган ерлар ижара асосида фойдаланилмоқда ва асосий шартномалардан бири 2029 йилда муддати тугайди. Маҳаллий аҳоли бу муддатдан сўнг АҚШ ҳарбийларининг ҳудуддан чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

 

Шунингдек, жамоалар АҚШнинг Тинч океанидаги ҳарбий стратегиясига норозилик билдириб, бу сиёсат маҳаллий қадриятлар ва муқаддас маконларни йўқ қилаётганини айтмоқда.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"