Жаҳон

Россия Толибон ҳукуматини расман тан олди

Москва шаҳридаги Афғонистон элчихонасига Толибон томонидан жорий этилган янги давлат байроғи ўрнатилди.

Россия Толибон ҳукуматини расман тан олди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги TASS агентлигига берган маълумотига кўра, Москва Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон тузган Ислом Амирлигини расман тан олди. Бу қарор ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг тавсияси асосида Президент Владимир Путин томонидан қабул қилинган.

 

Россиянинг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, бу тан олиш — Москванинг Кобул билан расмий мулоқотни йўлга қўйиш истагини кўрсатади. Кремль ушбу қадами билан Толибон ҳукуматини халқаро миқёсда легаллаштириш томон муҳим қадам ташлади.

 

Шу билан бирга, бугундан бошлаб Москва шаҳридаги Афғонистон элчихонасида Толибон томонидан жорий этилган янги давлат байроғи ҳилпирамоқда. Бу рамзий ўзгариш Афғонистоннинг Россиядаги дипломатик мақомини ҳам янгиланишига ишора қилади.

 

Россиянинг ушбу қарори халқаро ҳамжамиятда турлича муносабат уйғотмоқда. Кўплаб давлатлар Толибон ҳукуматини тан олишдан ҳануз тийилаётган бир вақтда, Москванинг бу қадами минтақавий сиёсатдаги муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Толибон ҳукуматини расман тан олди | Zamon.uz