Жаҳон

АҚШда юзага келган тошқинлар катта вайронагарчиликка сабаб бўлмоқда

Ҳозирда Керр округида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.

АҚШда юзага келган тошқинлар катта вайронагарчиликка сабаб бўлмоқда

АҚШнинг Техас штатида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган тошқинлар катта вайронагарчиликка олиб келди. Айниқса, Керр округида вазият оғир тус олди, дея хабар бермоқда CNN.

 

Бир неча соат ичида бутун ёзда ёғадиган ёғиндан кўпроқ ёмғир ёғди. Гуадалупе дарёси сатҳи атиги 45 дақиқада 792 сантиметрга кўтарилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, тошқин оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган. 500 дан ортиқ инсон, жумладан, ёзги оромгоҳдаги 23 нафар бола бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

 

Ҳозирда Керр округида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган. Аҳолидан хавфсизроқ ҳудудларга кўчиш сўралмоқда. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

custom img

Нью-Йоркда 8-синфгача бўлган ўқувчиларга сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланди

Юқори синф ўқувчилари учун йилига икки марта сунъий интеллект саводхонлиги дарслари ўтказилади.

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"